Хедира фаолиятидаги илк хет-тригини

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира кеча бўлиб ўтган “Удинезе”га (2:6) қарши баҳсда қўлга киритилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Қайд этиш лозимки, Германия терма жамоаси аъзоси шу куни фаолиятида илк бор хет-трик қайд этди.

“Шундай қийин баҳсда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўтган 2та ўйинда 5 очко йўқотганимиздан сўнг, бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди.

Бу менинг фаолиятимдаги илк хет-тригим, аммо мени бундан кўра жамоамнинг ғалаба қозонгани кўпроқ қувонтирмоқда”, - дейди Хедира Football Italia нашрига берган интервьюсида.