Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Херманссон у билан жанг қилмоқчи...

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Уни муҳим жанг кутиб турибди.

Швециялик UFC нинг ўрта вазн тоифасидаги жангчиси Жек Херманссон(23-8) Нассуридин Имавов(13-4-1 NC) билан жанг ўтказишдан манфаатдор эканини айтди.

"Ўйлашимча, Пейферни мағлуб этсам, Имавов мен учун яхши рақиб бўлиши мумкин. Насриддиннинг Долидзе билан жанги у қадар чиройли бўлмаса хам, менга жангда қўлланган услублар ёқди. Баҳс қийин кечди, иккаласи ҳам чарчаган эди, шунинг учун ҳамма нарса ким кўпроқ ғалаба қозонишни хоҳлаётганига боғлиқ бўлиб қолди", - дея Херманссондан иқтибос келтиради ММА Mania.

Эслатиб ўтамиз, Херманссоннинг ўзи 10 февраль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган "UFC Fight Night 236" турнирида Жо Пайферга (12-2) қарши жанг ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ