Хесе ўзини А Серияда синаб кўрмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Хесе Родригес фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.  The Sun нашрининг хабар беришича 23 ёшли испаниялик футболчи "Рома" сафига бориб қўшилади.
"Реал" клубининг собиқ аъзосига шунингдек "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Лас-Пальмас" жамоаларидан ҳам таклифлар бўлган. Лекин, Хесе ўзини айнан А Серияда синаб кўрмоқчи.
Маълумот учун Хесе ушбу мавсум парижликлар сафида 14та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!