Хислат Халилов тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди
"Динамо" жамоаси аъзоси Хислат Халилов жароҳат сабабли узоқ муддатга сафдан чиққани ҳақида хабар берилган эди.
"Динамо» - «Нефтчи» (0:0) ўйинида захирадан майдонга тушган 23 ёшли яримҳимоячи кутилмаганда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Тиббий текширувлардан кейин Халиловда чап оёқ тизза олдинги хочсимон бойламининг узилиши қайд этилди ва жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Клуб тиббий бўлимининг маълум қилишича, Хислат Халиловнинг жароҳатдан тўлиқ тикланиб сафга қайтиши учун 4-5 ой муҳлат талаб этилади.
«Динамо» ПФК ва барча мухлислар номидан Хислат Халиловга тезроқ тузалишини тилаб қоламиз. Ишонамизки, мухлислар ёқимтойига айланган футболчи келаси мавсум янги нафас ва кучли иштиёқ билан майдонга қайтиб, барчамизни яна хурсанд этишда давом этади", - дея хабар берди самарқандликлар клуби матбуот хизмати.

Фикрлар