Хитойда кутилмаган теннисчилар финалга чиқди
Ads
 
 
 
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри мезбонлик қилган аёллар ўртасидаги халқаро турнирда энг кучли теннисчилар финалгача мусобақани тарк этди.
 
Мукофот жамғармаси 500000 АҚШ доллари бўлган мусобақада америкалик Элисон Рискенинг ўйини мухлису мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Истеъдодли теннисчи яорак финалда биринчи рақамда сараланган польшалик Агнешка Радванскани 6:2, 3:6, 6:0 ҳисобида енгиб, шов-шувли натижа қайд этди. Ярим финалда эса италиялик машҳур теннисчи Камила Жоржи 6:3, 6:3 ҳисобида таслим этилди.
 
Элисон Рискенинг финалдаги рақибаси Катерина Синякова ҳам ярим финалда учинчи рақамда сараланган британиялик кучли теннисчи Йоханна Контани 1:6, 6:4, 6:4 ҳисобида енгиб, ўзини кўрсатди.
 
 
Элисон ва Синякова ўртасидаги финал баҳси 8 январь куни бўлиб ўтади.