Холанд “Боруссия”га шарт қўйди!

“Боруссия” раҳбарияти ёзда Жейдон Санчони сотиб, Эрлинг Холандни таркибда сақлаб қолишга қарор қилган эди.

Бироқ, норвегиялик ҳужумчи клубда қолиши учун раҳбарият олдига шарт қўйди. Маълумотларга қараганда, “Боруссия” Европа Чемпионлар лигасининг навбатдаги босқичига чиқа олмаса, ёзда Дортмундни тарк этиши билдирган.

Ҳозирча, “Боруссия” мусобақа жадвали Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринлардан четда қолмоқда.

Эрлинг Холандга “Реал” ва “Челси”дан жиддий қизиқиш бор. Шунингдек, дортмундликлар ҳам футболчи билан беш йиллик янги шартнома имзолаш ҳаракатида. Бироқ, тўпурарнинг агенти Мино Райола бу муддат ичида Холандга 90 миллион евро маош талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!