Холанд ким таъсир ўтказганини ошкор қилди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Бундеслигадан Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишдан олдин Рияд Маҳрез билан маслаҳатлашганини айтди.
Икки футболчи Грециянинг Миконос оролида дам олиш жараёнида учрашиб қолган ва норвегиялик футболчининг келажаги ҳақида суҳбатлашган.
Маҳрез менга “Манчестер Сити”да ички муҳит яхшилиги учун шу жамоага ўтишим кераклигини маслаҳат берди. Мен учун эса бу жуд муҳим омил. Маҳрез кам маълумот берган бўлса-да, мен учун етарли бўлди, - деди Эрлинг Холанд.
Маҳрезнинг ўзи бу воқеага камтарлик билан жавоб қайтарди.
“Манчестер Сити”га ўтиш учун бировни кўндиришимга ҳожат йўқ, чунки ҳамма шу даражадаги клубла ўйнашни истайди, - деди жазоирлик ярим ҳимоячи.
Фикрлар