Холанд “Сити”ни тарк этишга тайёр, оладиган борми?

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд 2025 йилнинг ёзида Англия Преьер-лигасини тарк этишга тайёр. Бу ҳақида El Nacional нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, норвегиялик тўпурар фаолиятида янги саҳифа очмоқчи. Холанд “шаҳарликлар” сафида ўзи иштирок этган деярли барча нуфузли мусобақалар бош совринини қўлга киритиб бўлди.

Эрлинг Холандни ПСЖ ўз таркибига қўшиб олишга тайёр. Парижликлар ўтган ёз жамоадан кетиб қолган Килиан Мбаппенинг ўрнини тўлдириш учун Холанд трансферига пулни аямайди.

Лекин Эрлингнинг ўзи фаолиятини “Реал” ёки “Барселона”да давом эттиришни режалаштиряпти. Ўз навбатда, испан грандлари ҳам 24 ёшли форвардни ўз таркибига қўшиб олишга қарши эмас.

Бугунги кунда Эрлинг Холанд жаҳоннинг энг қиммат икки ўйинчисидан бири ҳисобланади. Transfermarkt портали экспертларни уни 200 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
14/10/2024 11:29
Sitida qolgani maqul