Холанд суперрекорд қайд этди

Англия Премьер-лигасининг 13-тури марказий учрашувида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ливерпуль” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда “шаҳарликлар” ҳужумчиси Эрлинг Холанд рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу гол 23 ёшли футболчи номини тарихга муҳрлади.

“Ливерпуль” дарвозасига киритилган тўп Холанднинг Англия Премьер-лигасидаги 50-голи сифатида қайд этилди. Моҳир тўпурар бу натижага эришиш учун энг кам ўйин сарфлаган футболчи ўлароқ рекорд ўрнатди.

Холандга элликталик довонни забт этиш учун 48 та учрашув керак бўлди.

Аввалг рекорд Энди Коулга тегишли бўлиб, у Англия чемпионатидаги 65-ўйинида бу рақиблар дарвозасига 50-голини киритганди.

Бу натижани қайд этиш учун Премьер-лига тарихидаги машҳур ҳужумчилардан Алан Ширерга 66 та, Рууд ван Нистерлойга 68 та, Муҳаммад Салоҳ ва Фернандо Торресга 72 тадан учрашув керак бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!