Холанд тўхтамаяпти! Футболчи Роналдунинг натижасини такрорлади

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлин Холанд АПЛнинг 9-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда (6:3) учта гол урди.

Холанд 1970 йилдан буён “Манчестер Сити” футболчиси сифатида “Манчестер Юнайтед” дарвозасини 3 бор аниқ нишонга олган илк футболчи бўлди. Бунгча Фрэнсис Ли буни амалга оширган этди.

Норвегиялик футболчи учун бу жорий мавсумдаги 3-хет-трик бўлди. Шунингдек, Холанд барча хет-трикларини ўз майдонида кечган баҳсда амалга оширди ва Премьер лига тарихида бундай натижага эришган биринчи футболчига айланди.

Холанд АПЛда хет-триклар сони бўйича "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга етиб олди. Шу билан бирга, Холандга бу натижага эришиш учун бор-йўғи 8 та, Роналдуда эса 232 та ўйин керак бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Холанд ёзги трансфер ойнасида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидан "Манчестер Сити"га ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!