Холанднинг қарори мухлисларни ҳайратга солди
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанн яқинда сочини қисқа қилиб олдириб, мухлисларни ҳайратга солган эди. Энди эса норвегиялик тўпурар YouTube орқали яна бир бор футбол ишқибозларининг диққат марказига тушди: у уй-салонли автомашина сотиб олганини маълум қилди.
«Йигитлар, мен бир нарса сотиб олдим: ўзимга шахсий уй-машина олдим. Уни АҚШдан олдим. Қаерга бораманми? Шунчаки бирор жойга йўлга чиқаман ва шу ерда ухлайман. Жуда ҳам зўр нарса», – деди Холанд.
The Sun нашри маълумотига кўра, бундай турдаги трейлер тахминан 67 минг фунт (қарийб 80 минг евро) атрофида туради. Янги, замонавий моделлар эса бундан анча қимматга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Холанн Премьер-лиганинг охирги уч турида учта гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар