Яго Аспас Испания термасининг 10 ўйинда 9 та голда иштирок этди

 

Испания терма жамоаси ва “Сельта” клуби ҳужумчиси Яго Аспас Тунисга қарши (1:0) ўртоқлик ўйинида ўз номини таблога ёздириб, термасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

30 ёшли футболчи 76-дақиқада захирадан майдонга тушди, 8 дақиқадан кейин эса гол уришга муваффақ бўлди.

2016 йилнинг ноябрида Испания термаси сафида дебют ўтказган Аспас жами 10 ўйинда майдонга тушиб, 9 та голда иштирок этди – 5 та гол ва 4 та голли узатма. Қайд этиш керакки, унинг барча сермаҳсул ҳаракатлари иккинчи бўлимда амалга оширилган.

Ўтган мавсумда Яго Аспас “Сельта”нинг 34 ўйинида майдонга тушиб, 22 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!