Яккакурашчимиз Зарруҳ Адашев 1 декабрь куни Нью-Йоркда жанг қилади

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Нью-Йоркдаги машҳур “Medison Square Garden” аренасида кикбоксинг бўйича катта жанг кечаси ташкил этилади.

“Glory 48” мусобақаси доирасида ўтказиладиган жангда ҳамюртимиз Зарруҳ Адашев кипрлик Ставрос Григориоуга қарши рингга чиқади.

Зарруҳ Адашев – кикбоксинг бўйича икки карра жаҳон чемпиони, қўл жанги бўйича Осиё чемпиони, қўл жанги бўйича халқаро турнирлар ғолиби ва кўп карра Ўзбекистон чемпоини ҳисобланади.

Бўлажак жангда ҳамюртимизга омад тилаймиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)