
Ямал "Барса"да стандартларни ижро этмоқчи
Ламин Ямал "Барселона"да стандарт вазиятларни бажаришни хоҳламоқда.
Аввалроқ, 17 ёшли вингер каталон клуби билан 2031 йилгача шартномасини узайтирган эди.
Мундо Deportivo хабарига кўра, Ямал жамоадаги ҳужумкор ҳаракатлар ва голли узатмалар бўйича энг яхши футболчи эканини англаб етган. Шу сабабли у келаси мавсумда янада ўсишни истамоқда.
Ёш футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлаяпти, хусусан, ўйинларни тўлиқ якунлагиси келади ва камроқ алмаштирилишни истайди.
Ямалнинг фикрича, ўйин охирларида рақиблар кўпроқ чарчайди, бу эса ҳужум қилиш, голли вазиятлар яратиш ва гол уришни осонлаштиради. Бу жамоага кўпроқ ўйин ютиш, совринлар қўлга киритиш ва футболчининг индивидуал мукофотлар учун курашишида ёрдам беради.
Шу сабабли, "блауграна" академияси тарбияланувчиси ўзини жарима ва пенальтиларни ижро этувчи футболчилар рўйхатига киритишга тайёр деб билади. Ҳозирда бу рўйхатда Роберт Левандовски, Рафинья ва Ферран Торрес бор. Ламин Ямал бош мураббий Ханси Флик бу истагини инобатга олади деган умидда.
Фикрлар