Ямал махсус дастур асосида машғулотлар бошлади

CHERY AUTO

Ўтган ҳафта давомида "Барселона" қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ўзи учун ишлаб чиқилган дастур асосида машғулот ўтказади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 18 ёшли футболчи қовуқ соҳасидан жароҳат олгани маълум бўлганди. Ямал 26 октябр куни Ла Лига доирасида "Реал"га қарши кечган ўйинда (2:1) ўзини ноқулай ҳис қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" вингери "қаймоқранглилар"га қарши ўйиндаги муваффақиятсизликдан сўнг яна ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этмоқчи. Ямал буни Испания чемпионатининг 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган "Элче"га қарши ўйинида амалга оширмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!