Яна бир жамоа Суперлигада қолиш миссиясини уддалади
Суперлигада 25-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал "Сурхон" жамоаси Самарқанднинг "Динамо" клубига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Биласиз, "Сурхон", "Қўқон-1912" ҳамда "Локомотив" ўртасида Суперлигада қолиш учун кураш давом этаётганди. "Учар тулпорлар"нинг рақиби "Қўқон-1912" бу турда "Бунёдкор"га имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, "Локомотив" "Сўғдиёна" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Сўнгги тур олидан 12-ўринда бораётган "Қўқон-1912" ва 11-поғонани банд этиб турган "Сурхон" ўртасидаги тавофут 4 очкони ташкил этади. Шу тариқа, Мигель Альварес шогирдлари Суперлигада қолиш миссиясини уддалади.
Фикрлар