Яна бир юлдуз Саудияни тарк этмоқда
Катта иштиёқ билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтган ҳамма футболчи ҳам араб диёри шарт-шароитларига мослаша олмади.
Кетганлар орасида Европага қайтаётганлар ҳам бор. Франциялик жаҳон чемпиони Нголо Канте тез орада Англия Премьер-лигасига қайтиши кутиляпти.
The Guardian нашрининг ёзишича, “Вест Хэм” бош мураббий Хулен Лопетеги клуб раҳбариятидан Кантени олиб келишни сўраган. “Вест Хэм” мутасаддилари бу трансферни 23 миллион евро эвазига амалга ошириш учун “Ал-Иттиҳод” билан музокара олиб бормоқда.
Нголо Канте Саудия Арабистонига кетгунига қадар Англия Премьер-лигасида “Лестер Сити” ва “Челси” шарафини умумий ҳисобда саккиз йил ҳимоя қилган.
33 ёшли ярим ҳимоячининг “Ал-Иттиҳод” билан шартномаси 2026 йилнинг ярмига қадар давом этади. Якунланган мавсумда Канте 44 та учрашувда тўртта гол ва олтита ассист қайд этди.
Фикрлар