Яна Файзуллаевни танлашди

Россия Премьер-лигаси вакили ЦСКА футболчиси Иван Обляков  фаолияти давомида ўзи билан ўйнаган футболчилардан рамзий терма жамоа тузиб чиқди.

Тажрибали ярим ҳимоячи дарвозага Россия футболи афсонасига айланиб улгурган Игорь Акинфеевни жойлади.

- Ўнг томонга барибир Мариони қўяман, Марио Фернандесни. Ҳимоя чизиғидан яна Игорь Дивеев, Мойзес ва Бахтиёр Зайнутдинов ўрин олади.

Шунингдек, Алан Дзагоев, Никола Влашич ва ўзим майдон марказида.

Уч нафар ҳужумчидан кимни танлаймиз? Марказий ҳужумчи Фёдор Чалов. Чап қанотда Константин  ўйнасин. Ўнг тараф ҳужумида Аббосбек Файзуллаев бўлади, - деди Иван Обляков.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев ЦСКАда ўтган йилнинг август ойидан бери ўйнаб келмоқда. 20 ёшли футболчимиз “армиячилар” сафидаги жами 18 та учрашувда иккита гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!