Янги мураббий МЮнинг энг катта муаммосига ечим топди

Янги мавсумдан "Манчестер Юнайтед" бошқарувига келиши аниқ бўлган Эрик тен Хаг жамоа муаммоларига ечим топиш ишларини бошлаб юборди.

"The Telegraph" нашри тарқатган хабарга кўра, нидерландиялик мутахассис ишни мудофаа чизиғини кучайтиришдан бошлайди. Хусусан, манкунияликлар сардори ва марказий ҳимоячиси Ҳарри Магуайрнинг позицияси бироз ўзгартирилади.

У нисбатан ўнгроқда ҳаракат қилиши мумкин. Бош мураббий Ҳаррининг ҳозирги ҳолати ноқулайлик туфайли юзага келган, деб ҳисобламоқда. Англиялик футболчи жуда кўп хатога йўл қўяётгани учун танқидга учраётганди.

Жорий мавсум 29 ёшли ҳимоячи барча турнирлар доирасида 35 та ўйин ўтказиб, 2 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!