Япон футболчиси Ла Лигани Бундеслигага алмаштирадими?

Испаниянинг “Севилья” клуби ярим ҳимоячиси Хироши Кийотаке фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Kicker нашрининг маълум қилишича 27 ёшли япониялик футболчини Берлиннинг “Герта” клуби ижарага олишни режалаштирмоқда. Бироқ, андалусияликлар Кийотакени тўлиқ сотиб юбориш ниятида. Қитъадошимизга шунингдек “Депортиво” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Кийотаке ушбу мавсум “Севилья” таркибида 9та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Аввалроқ бошқа бир япониялик футболчи – Кейсуке Хонданинг “Милан”дан “Уотфорд”га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!