Етакчилар сафдан чиқди! "Челси"ни оғир кунлар кутмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» таркибида бир вақтнинг ўзида бир неча етакчи футболчи жароҳат олиб, терма жамоалар ўйинлари олдидан жамоа жиддий йўқотишларга дуч келди. 

Бу ҳақда Standart News хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Рис Жеймс, Жоау Педру, Коул Палмер ва жароҳатини даволашни давом этаётган Мойзес Кайседо ўз терма жамоаларига чақирувга қарамай, жароҳат сабаб сафарга чиқмайди. 

«Челси» мураббийлар штаби барча тўрт футболчи ҳам халқаро танаффусдан кейинги илк ўйингача сафга қайтишига умид қилмоқда.

Ҳозирча «Челси» Англия премьер-лигаси жадвалида 7 очко жамғарган ҳолда 10-ўринни эгаллаб турибди. «Кўклар» навбатдаги учрашувини 10 октябрь куни «Борнмут»га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!