Ёш футболчи бир зарба билан тарихга кирди
Ads
Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Александер Исак Словакияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида тарихдан жой олди.

Швецияликларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилган Александер Исак терма жамоада гол урган энг ёш футболчи бўлди. Ўйин ўтказилган вақтда ҳужумчи 17 ёшу 114 кунлик эди.

- Мен шахсий рекордларга эътибор қаратмасам-да, тарихга кирганим ёқимли бўлди, - деди Александер Исак. - Тўп жарима майдончасининг марказига келиб тушди ва мен уни дарвоза тўрига жойладим.

Швеция чемпионатида ишончли ўйин кўрсатаётган бу ҳужумчига Европанинг гранд клублари қизиқиш билдирмоқда.

SPORTS.uz