Ёш яккакурашчиларимиз Осиё жангчиларига қарши рингга чиқади

11 март куни Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги “Fight” спорт клуби аренасида ММА қоидалари бўйича Ўрта Осиё очиқ чемпионат ташкил этилади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, ва Туркманистондан ёш яккакураш жанг санъатлари усталари рингга чиқишади.

"World Gold Gladiators" турнирида Бекзод Абдураҳимов (57 кг), Маъруф Усмонов (57 кг), Асилбек Иномов (61 кг), Ҳумоюн Тўхтамуродов (66 кг) ҳориждан ташриф буюрадиган спортчилар билан куч синашади. Жанглар соат 17:00да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!