
Ёшлар лигасида “Бунёдкор” 1, “Пахтакор” 2 ва “Қўқон-1912” 3-ўринларни қўлга киритди
Бугун ёшлари лигасида 30-тур ўйинлари ўтказилди. Унда “Бунёдкор” меҳмонда охрги дақиқада урган голи эвазига ғалаба қозонди ва лига ғолибига айланди.
“Пахтакор” ҳам 60 очко жамғарган бўлсада, ўзаро ўйинларда “қалдирғочлар”га имкониятни бой берганлиги учун 2-поғонадан жой олди.
Кучли учликни эса “Қўқон-1912” якунлаб берди. Қўқонликлар 54 очко жамғаришди.
Comments