Йоветич яна АПЛга қайтиши мумкин
Ads

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Стеван Йоветич ҳамон ўз келажаги бўйича аниқ қарор қабул қилганича йўқ. Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра АПЛ вакили ҳисобланган “Брайтон” клуби Черногория терма жамоаси сардорига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унга асосий таркибдан жой ваъда қилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Йоветич ҳамон Милан шаҳри жамоаси билан келиша олмаяпти. Устига-устак “нерадзуррилар”нинг янги бош мураббийи Лучано Спаллетти 27 ёшли футболчини янги мавсумда ўз режаларига киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни Испаниянинг “Севилья” клубида ижара асосида ўтказган Йоветич Ла Лиганинг жами 21та баҳсида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, черногориялик футболчи фаолияти давомида икки мавсум Англиянинг “Манчестер Сити” клубида тўп сурган.