Йович янги мавсумни "Милан"да бошлаши мумкин

"Милан" клуби раҳбарияти якунига етиб бораётган ёзги трансферлар даврида жамоа сафига жалб этилиши мумкин бўлган ҳужумчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Унга кўра “россонерилар”нинг бу борадаги шорт-листида "Атлетико" форварди Анхель Корреа биринчи бўлиб турибди. Иккинчи ўринда эса “Реал”нинг доминиканлик ҳужумчиси Мариано Диас бор.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра мободо “Милан” уларнинг иккаласини ҳам сотиб ололмаса, у ҳолда бор эътиборини “қироллик клуби”нинг бошқа бир ҳужумчиси - Лука Йовичга қаратади. Улар сербиялик футболчини 1 йилга ижарага олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” 21 ёшли Йовични жорий ёзги трансферлар даврида “Айнтрахт”дан 65 млн евро эвазига сотиб олган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!