Юнон-рум ва аёллар кураши терма жамоамиз Туркиядаги турнирда иштирок этади. Терма жамоа таркиби билан танишинг!

24-27 февраль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири ўтказилади.

Ушбу мусобақанинг ҳар уччала йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бугун Равшан Рўзиқулов ҳамда Адҳамжон Очилов мураббийлигидаги юнон-рум ва аёллар кураши терма жамоамиз Туркияга жўнаб кетди. 

Туркияга йўл олган таркиб (юнон-рум кураши):

60 кг: Феруз Тўхтаев
63 кг: Исломжон Баҳромов
67 кг: Маҳмуд Бахшиллоев
72 кг: Мирзобек Раҳматов
77 кг: Арам Варданян
87 кг: Жалгас Бердимуратов
87 кг: Нурбек Хошимбеков
97 кг: Рустам Ассакалов
97 кг: Аброр Нурмуҳаммедов
130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Мураббийлар - Равшан Рўзиқулов, Елмурат Тасмурадов

Туркияга йўл олган таркиб (аёллар кураши):

50 кг: Жасмина Иммаева
53 кг: Актенге Кеунимжаева
57 кг: Шоҳида Аҳмедова
62 кг: Рушана Абдурасулова
68 кг: Азода Есбергенова
68 кг: Ариухан Жумабаева
76 кг: Светлана Окназарова

Мураббийлар - Адҳамжон Очилов, Нурлан Жаксаликов

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!