Ads
 

"Ювентус" клуби Италия футболидаги ашаддий рақиби "Милан" футболчисини ўз таркибига қўшиб олиш бўйича музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.

Музокараларга киришишдан аввал Турин клуби раҳбарияти "Милан"да тўп сураётган ҳимоячи Маттиа Де Шильони келажакда ўз сафига ўтишга кўндириши керак. Кейин расмий музокараларга киришилади.

Италиянинг икки клуби Де Шильо бўйича келишувга эришган тақдирда ҳам бу трансфер 2016-2017 йилга мавсум якунлангач амалга оширилади.

"Милан" билан 2018 йилнинг ёзигача шартномага эга бўлган ҳимоячининг трансфер суммаси 8,5 миллион еврони ташкил қилмоқда.

SPORTS.uz