Ads

“Ювентус” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Парижликлар ҳозирда молиявий фэйр-плей муаммолари билан овора, шунинг учун жамоанинг етакчи футболчиларидан бирини сотиши мумкин.

Бунинг учун француз клуби 20 ёшли ўйинчи учун 200 миллион евро сўраши кутилмоқда. Шундай қилиб, Мбаппенинг трансфери учун эса “Ювентус” Пауло Дибалани сотишга тўғри келиши мумкин.

Мбаппе бу мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда 19 ўйинда 16 гол ва 10 голли узатмага муаллифлик қилган.