"Ювентус" Моратани қайтармоқчи
"Ювентус"нинг польшалик ҳужумчиси Аркадиуш Милик Украинага қарши ўртоқлик учрашувида тиззасидан жароҳат олди. Энди у Европа чемпионатини ўтказиб юборади. Шифокорлар футболчининг тикланиш жараёни олти ҳафтани ташкил этишини айтишмоқда.
"Tuttosport" хабарига кўра, шу фонда "Ювентус" раҳбарияти 2014-2016 ҳамда 2020-2022 йиллар оралиғида жамоада тўп тепган Моратони қайтармоқчи.
Испаниялик ҳужумчининг "Атлетико Мадрид" билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади. Агар у Турин клубига ўтса, ҳозирги маошини камайтиришга тўғри келади. Бироқ А Серияга қайтиш Альварога ва унинг оиласига мос келади. Сабаби, Мората италияликга уйланган.
Маълумот учун, жорий мавсум Альваро Мората "Атлетико Мадрид" таркибида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 4 та голли узатмани оширди.
Фикрлар