"Ювентус" мураббийсиз қолиши мумкин
Массимилиано Аллегри "Ювентус"ни тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Corrierre dello Sport" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, мутахассис келаси мавсум "кекса сеньоралар"ни Антонио Конте бошқариши ҳақидаги хабарлар чиққанидан норози бўлмоқда. Италияда томонлар келишувга эришгани ҳақида тинимсиз ёзишмоқда.
Манбанинг қўшимча қилишича, Аллегри Саудия Арабистонидан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Мураббийнинг фикрича, "Ювентус" раҳбарияти унинг меҳнатини қадрламаяпти.
Фикрлар