Зайнаб Тунисда ўзини кўрсатди
Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашди.
Юртдошларимиз орасида энг юқори натижани Зайнаб Дайибекова қайд этди. Мусобақа давомида Олимпия ўйинларининг икки карра кумуш медали соҳиби франсиялик Сара Балсер каби таниқли рақибларини мағлубиятга учратган Дайибекова чорак финалда бошқа бир франсуз спортчиси Сара Нучага имкониятни бой берди ва кучли саккизликдан жой олди.
1/32 финалда ўзбекистонлик қиличбозлар Гулистан Пердебаева ва Фернанда Эррера ўзаро рақобат қилди. Жамоадошини енгган Фернанда Эррера нимчорак финалда мусобақанинг бўлажак ғолиби япониялик Мисаки Эмурага 14:15 ҳисобида мағлуб бўлди.
Йигитларимиздан Исламбек Абдазов ҳам нимчорак финалда юришини тўхтатди.
Фикрлар