"Зенит" "Интер" хавбекини ўз сафида кўрмоқчи

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби "Интер" хавбеки Жоау Мариунинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади.

Рус нашрларининг ёзишича агар питерликлар Клаудио Маркизиони қўлга кирита олишмаса, бор эътиборларини айнан 25 ёшли португалиялик футболчига қаратишади. Унга кўра "Зенит" Мариуни 3 миллион евро эвазига "нерадзуррилар"дан ижарага олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Интер" раҳбарияти ҳам Мариуга ўзи учун бошқа жамоа қидиришни айтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Чунки, у жамоа бош мураббийи Лучано Спаллеттининг режаларига кирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!