
Зидан АПЛда иш бошлаши мумкин
Мавсумни ёмон кайфиятда бошлаган "Манчестер Юнайтед" янги бош мураббий излашни бошлади. Келганига бир йилдан ошган Тен Хаг ўрнига раҳбарият келиши мумкин бўлган мутахассислар рўйҳатини тузмоқда, дея хабар берди "The Times" нашри.
Манбанинг такъидлашича, "қизил иблислар"нинг кейинги бош мураббийи "Спортинг " устози Рубен Аморим ва ишсиз юрган Зинедин Зидан бўлиши мумкин. Ҳозирча улар билан музокаралар олиб борилмаяпти. Аммо натижалар шундай давом этса, Эрик ўз лавозимидан озод қилинади.
Тен Хаг 2022 йили ёзда "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиб олган. Унинг даврида жамоа Англия лига кубогини қўлга киритди. Шунингдек, Премьер-лигада 4-ўрин билан мавсумни якунлади. Клубнинг сўнгги ўйинлари, айниқса "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятлардан кейин мухлислар футболчилардан норози бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли мутахассисни манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача тузилган.
Фикрлар