Зидан бугун
Ads

Аввал хабар берганимиздек "Реал" бугун Ла Лиганинг 8-тури доирасида сафарда "Хетафе" меҳмони бўлди.

Эътиборлиси бугун меҳмонлар устози Зинедин Зидан "қироллик клуби" бош мураббийлигидаги ўзининг 100-учрашувини ўтказди. "Реал" франциялик мутахассис қўл остида ушбу ўйинларнинг 74тасида ғалаба қозонган, 17тасида дуранг қайд этган ва қолган 8тасида мағлубиятга учраган.

Қайд этиш лозимки, икки йилдан камроқ муддат ичида Зидан "Реал" билан бирга жами 7та совринни қўлга киритди. Аниқроғи, 2 марта Чемпионлар лигасида, УЕФА Суперкубогида, Испания суперкубогида, Испания чемпионати ва клублар ўртасида жаҳон чемпионатида зафар қучди.