Зидан Франция терма жамоасида муҳим вазифани бажарадиган футболчини танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси янги бош мураббий Зинедин Зидан қўл остидаги илк учрашувга ҳозирлик кўрмоқда.

Бугун  «уч ранглилар» Миллатлар лигаси доирасида Туркияга қарши майдонга тушади. The Touchline нашри ёзишича, Зидан жамоа марказида хавбек Ману Конега алоҳида ўрин бермоқчи. 25 ёшли футболчи ярим ҳимояда мувозанатни ушлаб туриш учун масъул бўлади. Кутилмоқдаки, янги мураббий уч нафар ярим ҳимоячи билан ўйнайдиган тактик схемага ўтади ва «Рома» футболчисига жиддий тактик вазифалар юкланади.

Ману Коне Франция терма жамоасида дебютини 2024 йил кузида ўтказган. Ҳозирча унинг миллий жамоа сафидаги ҳисобида 19 та ўйин бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!