Зидан Каземиро ва Роналдуни бугунги ўйин қайдномасига ҳам киритмади

Бугун Мадриднинг “Реал” клуби Испания Ла лигаси 26-тури доирасида Каталонияда “Эспаньол”га қарши баҳс олиб боради. “Қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини ма`лум қилди.

Эътиборлиси, улар орасида “Реал” етакчилари – Криштиану Роналду ва Карлос Каземиролар ўрин эгаллашмаган. Испан матбуотида ёзишларича, Зидан уларга дам олиш имконини берган.

“Реал”нинг “Эспаньол”га қарши ўйин учун қайдномаси

Дарбозабонлар: Навас, Касилья, Люка Зидан.

Ҳимоячилар: Карвахаль, Варан, Рамос, Начо, Тео, Хакими.

Ярим ҳимоячилар: Оскар, Льоренте, Асенсио, Иско, Ковачич, Себальос.

Ҳужумчилар: Бензема, Бэйл, Лукас Васкес, Майораль.

Маълумот учун, “Эспаньол” – “Реал” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 00.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!