Зидан ўзи кутмаган жамоани бошқариши мумкин
Бразилия терма жамоаси Титега истеъфо бергач, айни дам бош мураббийсиз бўлиб турибди. Маҳаллий футбол федерацияси унинг ўрнини тўлдириш ҳақида ўйламоқда.
Гарчи жамоатчилик асосан маҳаллий мутахассисларни тавсия этаётган бўлсада, номзодлар орасида хорижий вариантлар ҳам пайдо бўлди. Жумладан, Ok Diario нашри берган маълумотга кўра, ушбу лавозимга даъвогарлар орасида "Реал"нинг собиқ устози Зинедин Зидан номи ҳам мавжуд.
Қизиғи шундаки, айнан у 1998 йилда "Сен-Дени"да бўлиб ўтган афсонавий финалда Бразилия дарвозасига боши билан иккита гол уриб, французларни чемпионга айлантирган эди. Ушбу натижа "уч ранглилар" учун тарихидаги илк йирик ютуқ сифатида эсда қолади.
Эслатиб ўтамиз, жорий ЖЧда Франция ўз иштирокини давом эттираётган бўлса, Бразилия чорак финалдаёқ мусобақа билан хайрлашишга мажбур бўлди.
Фикрлар