Зидан:
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан кўпчиликнинг "Реал" ички чемпионатда ғолиб чиқиши учун куч топа олмаяпти деган фикрларига қўшилмаслигини айтди.
"Биз узоқ вақтдан буён примерода ғолиб бўла олмаяпмиз. Адашмасам бунга 5-6 йил бўлди. Шундай экан бу бизга катта руҳий куч беради. Тўғри, биз ҳар уч кунда бир ҳил ўйин намойиш эта олмаймиз. Аммо, бу нормал ҳолат.
Бизда Чемпионлар лигасида ва примерода ғолиб чиқиш учун мотивация етарли. Биз бу мавсумда барча мусобақаларда чемпион бўлишни ҳохлаймиз", -
дейди франциялик мутахассис ESPN нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" айни дамда пешқадам "Барселона"дан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 2-ўринда бормоқда.