Зиданнинг ўрнини ким эгаллайди?
"Реал" раҳбарияти бир қанча муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг бош мураббийни ўзгартириш ҳақида бош қотирмоқда, дея хабар бермоқда Marca.
"Қаймоқранглилар" Зинедин Зидан мухлислар орасида ўзига хос ҳурматга эга бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда ҳозирча уни ишдан олмоқчи эмас, аммо жамоанинг натижалари яхшиланмайдиган бўлса, унда мадридликлар франциялик мутахассисни истеъфога юборишга мажбур бўлиши мумкин.
Айни пайтда раҳбариятда кейинги мураббий бўйича иккита номзод бор, биринчиси "Тоттенхэм" собиқ устози Маурисио Почеттино, иккинчиси "Реал Мадрид Кастилья" бош мураббийи Рауль.
Ҳозирча "Реал" аргентиналик мутахассис билан алоқа ўрнатганича йўқ, Рауль эса келажакда мадридликлар бошқарувига келиши кутилмоқда.
Кеча Зидан истеъфо бермаслиги ҳақида айтиб ўтган эди, шундай экан бу борадаги дастлабки қадам клуб раҳбариятидан бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ, "Реал"нинг бир қанча футболчилари мураббий алмаштириш жамоа учун фойдали бўлади деб ҳисоблаётгани хабар қилинган эди.
Мадридликлар 2020/21 йилги мавсумда расмий учрашувлардан 15 тасидан 5 тасида мағлубиятга учради. Сўнгги беш ўйинда клуб фақат битта ўйинда ғалаба қозонди.
Фикрлар