Златко Далич: "Ғалаба қозондик, Аммо ўйиндан мамнун эмасман"
Хорватия миллий терма жамоаси устози Златко Далич Миллатлар лигасида Шотландия устидан қозонилган ғалабадан кейин матбуот анжуманида қуйидагича гапириб ўтди:
"Мен ғалабадан хурсандман. Бироқ, ўйиндан умуман мамнун эмасман. Лекин асосийси уч очко олиш эди ва биз буни уддаладик.
Бутун ўйин давомида қатъийлик ва жанговарлик етишмади. Бу барчангиз кўриб ўрганган Хорватия эмас эди.
Якунда ғалаба қозондик бу яхши. Лекин, ўйин сифатини ошириш устида ишлашимиз керак. Португалия ва Польша билан кечган ўйинларга қараганда бугун сустроқ ўйнадик. Мазкур даражага қайтишимиз керак", - деди Хорватия миллий терма жамоаси устози.
Фикрлар