“Зомин” футболчиси Суперлига клубида кўрикдан ўтмоқда
ПРО-лигада иштирок этиётган “Зомин” жамоасининг асосий ҳужумчиси ва тўпурари Достон Тошматов “Суғдиёна” жамоаси кўригидан ўтмоқда. Бу ҳақда “Зомин” матбуот хизмати хабар бермоқда.
ПРО-лига “Б” гуруҳида иштирок этаётган “Зомин” жамоаси 10-тур натижасига кўра 19 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Шу кунга қадар жамоа футболчилари рақиблари дарвозасини 19 бор нишонга олиб, ўз дарвозасидан 5 бор тўп олиб чиқишди. Урилган голларнинг 10 таси жамоанинг асосий ҳужумчиси Достон Тошматовга тегишли. У “Б” гуруҳи тўпурари бўлиб турибди.
Маълумотларга кўра, Достон Тошматов Суперлига иштирокчиси “Суғдиёна” жамоаси кўригидан ўтмоқда. Суперлигада трансфер ойнаси очилганида Достон Тошматов тўлиқ “Суғдиёна” жамоаси вакили айланади.
“Зомин” жамоасининг асосий ўйинчилари Достон Тошматовдан ташқари бошқа вакилларига ҳам Суперлигада иштирок этаётган бошқа жамоалар қизиқиш билдиришмоқда.
Фикрлар