Asosiy mazmunga oʻtish
Futbol

Мареска: Холандни сардор қилмайман!

Zohir Toshxo'jayev
Izohlar: 0

Бунинг жиддий сабаби бор

“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска ярим ҳимоячи Бернарду Силва клубдан кетганидан кейин нима учун ҳужумчи Эрлинг Холандни “шаҳарликлар”нинг янги капитани этиб тайинланмаслигини тушунтирди.

- “Лестер” ва “Челси”да мен бир қоида жорий қилганман. Биз гол урганимизда, капитан захира ўриндиғи ёнига бориши керак эди, байрам қилиш учун эмас, балки кўрсатмалар олиш учун.

Бироқ агар голни капитаннинг ўзи урса, у байрам қилиши мумкин эди.

Агар Эрлинг сардор бўлса, нима бўлади? Қандай муаммо пайдо бўлишини тасаввур қилаяпсизми? Ҳатто икки-уч дақиқа бўлса ҳам, ҳар доим тўғрилаш керак бўлган нимадир бўлади, - дея Маресканинг сўзларини L’Équipe келтирди.

Ulashish
SPORTS.uz'ning Telegram'dagi kanaliga a’zo bo‘ling!

Izohlar (0)

Hozircha izohlar yo'q