Asosiy mazmunga oʻtish
Futbol

ПСЖ олмаган дарвозабон Англияга кетди

Ali Ahmadxo’jayev
Izohlar: 0

Югурганники эмас, буюрганники бўлди

“Астон Вилла” мутасаддилари “Парма” билан дарвозабон Дзион Судзукининг трансфери бўйича келишувга эришди. Англия клуби 30 миллион евро кафолатланган сумма ва яна 5 миллион евро бонус тўлайди.

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, “Астон Вилла” япон дарвозабони билан шахсий шартнома шартлари бўйича ҳам келишиб олган. Судзукининг меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ярмигача мўлжалланади.

Аввалроқ ОАВда 23 ёшли футболчининг ПСЖга ўтиши амалга ошмай қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Судзуки барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этди, шуларнинг олтитасида ўз дарвозасидан гол ўтказмади. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Ulashish
SPORTS.uz'ni Youtube'da tomosha qiling!

Izohlar (0)

Hozircha izohlar yo'q