Xiaomi Redme AirDots

“Вальюта курси” ҳизматидан фойдаланиш  ҳақидаги мижоз келишуви

1. Шартнома предмети

 

1.1. Мазкур мижоз шартномасининг предмети (кейинги ўринларда – Келишув) Тошкент ш. Авиасозлар 1 кўчаси, 7/16 манзилида жойлашган, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан маълумотларни узатиш тармоқларини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатишга берилган 2017 йил 3 мартдаги 0006124-сон лицензиясига асосан фаолият юритувчи,"овозли портал" эгаси бўлган “Zamin Mobile” ХК (2016 йил 17 февралда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимияти қошидаги "ягона дарча" тадбиркорлик субьектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан рўйхатга олинган, Гувоҳнома №010503, ИНН:303808184, тел. +998 90 934-04-50) (кейинги ўринларда – Ташкилотчи) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган алоқа оператори абоненти (кейинги ўринларда – Мижоз) ўртасидаги Мижозга киска ракамлардаги овозли порталдаги хизматлари кўрсатиш ҳиссобланади.

1.2. Мазкур Келишувда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:

“ Киска ракамдаги овозли портал хизмати” – овозли киска ракамда жойлашган  порталдан фойдаланиш;

“Акция” – Ташкилотчи томонидан Мижозлар орасида Хизматдан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида бепул ўтказиладиган ютуқли ўйинлар;

“Абонент рақами” – телефон алоқа хизматларини кўрсатиш ҳақидаги Келишув тузишда уяли алоқа оператори томонидан Фойдаланувчига бериладиган рақам бўлиб, ушбу рақам билан бошқа абонент қурилмалари боғланганда телефон тармоғига уланган абонент қурилмаси ушбу рақам орқали аниқланади.

“Хизмат рақами” – бу хизматни тақдим қилиш учун мобил алоқа оператори томонидан тақдим этиладиган махсус қисқа рақам (Perfectum-123 смс раками);

“Ташкилотчи” - “Zamin Mobile” ХК;

“Тариф” - ушбу Келишув иловасида кўрсатилган "Вальюта курси" бўйича хизматлар қиймати.

“Фойдаланувчи” – жисмоний шахс, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган уяли алоқа операторининг абоненти;

“Хизмат” - тариф режасига мувофиқ пуллик асосда киска ракамлардаги вальюта курси хизматлардан фойдаланиш имконини бериш. 


2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2.1. Ушбу Келишув Фойдаланувчи томонидан VK  кодли SMS-хабар юбориш, сервис рақамга мавжуд бўлмаган код билан SMS-хабар юбориш ёки овозли қўнғироқ ёхуд USSD сўров орқали битимни акцептлаш орқали  овозли порталдан фойдаланиш истагини билдирган Фойдаланувчига овозли киска ракамида жойлашган Хизматини кўрсатиш қоидалари ва шартларини белгилайди.

2.2. Фойдаланувчи томонидан ушбу Шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган SMS-хабарни юбориш қуйидагиларни англатади:

Фойдаланувчининг мазкур Келишувнинг барча бандлари талабларига сўзсиз розилигини ва унинг зиммасига мазкур Келишув билан юклатилган мажбуриятларга риоя қилган ҳолда Келишувнинг талабларини сўзсиз қабул қилишини;

Ташкилотчи ва Фойдаланувчининг уяли алоқа оператори ўратсида имзоланган шартномага кўра Тарифларга мувофиқ Фойдаланувчининг абонентлик ҳисобрақамидан пул маблағларини ечиб олишга Фойдаланувчининг сўзсиз розилигини;

Мазур Келишувни тўлиқ ва сўзсиз акцептлашни, ушбу Келишувнинг шартларини билмаслик ёки улар билан танишмаганлик унинг шартларига риоя қилинмаган тақдирда Фойдаланувчини жавобгарликдан озод қилмайди.     

2.3. Ташкилотчи ўз хоҳишига кўра Келишувни ва/ёки Тарифларни ўзгартириш ва/ёки қўшимча киритиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Ташкилотчи ушбу Келишувнинг матни, Келишувнинг ва тарифларнинг ўзгарганлиги ва/ёки қўшимча киритилганлиги ҳақидаги маълумотларни ушбу ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар кучга киришидан 1 кун олдин Фойдаланувчига SMS-хабар орқали юборади. 

Келишувнинг амалдаги матни ва унга киритилган ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар  Интернет тармоғидаги https://sports.uz сайтда 2020 йил  3 ой давомида мавжуд бўлади. 

2.4. Фойдаланувчи Ташкилотчи томонидан Келишувга ва/ёки Тарифларга киритилган ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар билан рози бўлмаса, Фойдаланувчи  «STOP VK» матнини SMS-хабар орқали сервис рақамига юбориш еки овозли киска ракамига кунгирок килиш ердамида шахсий кабинет оркали ёхуд колл-марказга (998 90 934-04-50) қўнғироқ қилиш орқали Хизматдан фойдаланишни бекор қилишга ҳақли.

2.5. Фойдаланувчи томонидан Ушбу Келишувнинг 2.4-бандига кўрсатилган SMS-хабарнинг юборилмаслиги Фойдаланувчининг Хизматдан фойдаланишни давом эттиришни англатади. 

2.6. Келишувга ҳар қандай ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар киритилгандан сўнг Фойдаланувчи томонидан  овозлик порталдан фойдаланиш Фойдаланувчининг ушбу ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар билан розилигини англатади.

2.7. Ушбу Келишувнинг матнидаги ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар билан ўз вақтида танишиш учун Фойдаланувчи доимий равишда, бир ойда камида бир марта ушбу Келишувнинг матни билан танишишга мажбур.

 3. Ташкилотчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Ташкилотчининг мажбурияти Фойдаланувчига овозли порталдан фойдаланиш имконини яратиш хисобланади. 

3.2. Ташкилотчи ў хоҳишига кўра  овозли портал оркали хизмат курсатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. 

3.3. Ташкилотчи исталган пайтда Фойдаланувчининг розилигини олмасдан мазкур Келишувни бир тарафлама ўзгартиришга ҳақли.

3.3. Хизматни оммалаштириш, Фойдаланувчилар эътиборини жалб қилиш мақсадида Ташкилотчи Акция ўтказишга ҳақли. Акцияни ўтказиш тартиби ушбу Келишувнинг __ бўлими билан билан белгиланади. 

3.4. Ташкилотчи Фойдаланувчиларга Келишувга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги, Хизмат ҳақида ташкилий-техник ёки бошқа маълумотлар акс этган  SMS-хабарларни юборишга ҳақли.

3.5. Ташкилотчи учун Хизмат кўрсатиш жараёнида қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади:

3.5.1. Фойдаланувчиларнинг розилигини олмасдан уларнинг уй манзиллари, телефон рақамлари ва бошқа шахсий маълмотларни жойлаштириш;

3.5.2. Фойдаланувчига вирус ва бошқа зарарли дастурлардан иборат ҳар қандай файлларни юбориш;

3.5.3. Жиноий фаолиятни тавсифлаш ёки тарғибот қилиш, жиноий ҳаракатларни амалга ошириш йўриқномаларини жойлаштириш.

 

4. Фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 

4.1. Фойдаланувчи Хизматдан фақатгина қонуний мақсадларда фойдаланишга, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, шунингдек, Ташкилотчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилишга мажбур.

4.2. Фойдаланувчи Ташкилотчига ҳар қандай товарлар ёки хизматларни реклама қилиш мазмунидаги SMS материалларни юбормасликка мажбур.

4.3. Фойдаланувчи  «STOP VK» матнини SMS-хабар орқали сервис рақамига юбориш, овозли портал шахсий кабинет оркали ёхуд колл-марказга (998 90 934-04-50) қўнғироқ қилиш орқали Хизматдан фойдаланишни бекор қилишга ҳақли.

Фойдаланувчининг рад жавобини олгандан сўнг Ташкилотчи Фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни қисқа рақамли овозли портал Хизматидан ўчиради, шунингдек, уни Ташкилотчи томонидан ўтказиладиган акциялардан чиқаради. 

4.4. Фойдаланувчи Акцияларда иштирок этиш учун киска ракамдаги овозли портал  хизматига обуна булиши керак.

4.5  18 ёшга тўлган Фойдаланувчи вояга етмаганларнинг Хизматдан фойдаланиши унинг назорати остида амалга оширилишини ва вояга етмаган шахсларнинг Хизматдан фойдаланиши Фойдаланувчининг назорати остида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ушбу Келишувда белгиланган чекловларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилишини кафолатлайди. 

4.8. Фойдаланувчи ушбу Келишувда белгиланган бошқа мажбуриятларни бажаришга мажбур.

 

5. Хизматни олиш қоидалари ва шартлари

5.1. Хизмат доирасида Ташкилотчи Фойдаланувчиларга пуллик асосда Тарифларга мувофиқ овозли порталдан фойдаланиш имконини тақдим этади. Ушбу "Овозли портал" хизмати абонентлари учун акция ўтказилаётган пайтда "овозли портал" хизматидан мутлақо бепул тақдим этилади. Акция бир ой давом этади ва Акция якунидан 3 кун олдин абонентларга смс тариқасида "Овозли портал" пуллик асосда хизмат кўрсатиш ҳақида ва кунлик тўлов нархи борасида огоҳлантирилади. Огоҳлантирувчи СМС хизматнинг нархи пуллик хизматга утиш вакти ва хизматнинг учириш тартибидан иборат булади.

5.2. Хизмат ҳақи Фойдаланувчининг абонентлик ҳисобрақамидан Ташкилотчи ва Фойдаланувчининг уяли алоқа оператори ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ундирилади.

5.3. Фойдаланувчи учун Хизматлар нархи Интернет тармоғидаги  www.zaminmobile.uz ва http://sports.uz/page/tarif сайтларида 2020 йил 1 мартга қадар жойлаштирилади, кейинчалик ушбу маълумот архивга жойлаштирилади. 

5.4. Хизмат доирасида Ташкилотчи Фойдаланувчига бир ҳафтада бир марта SMS халқаро ва локал доирадаги спорт маълумотларини юбориши мумкин.

5.5. Тарафлар Фойдаланувчининг абонентлик рақамида пул маблағлари бўлмаган тақдирда Ташкилотчи Фойдаланувчига Хизматлар кўрсатишга мажбур эмаслигига келишди.

5.6. Хизматлар нархи, уларнинг мазмуни, муддатлари ва тўлов муддатлари ушбу Келишувнинг 2.3-бандида кўрсатилган тартибда Фойдаланувчини кейин огоҳлантирган ҳолда Ташкилотчи томонидан бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин.

5.7. Ушбу Келишувнинг 2.1-бандида белгиланган Хизматга уланганда Фойдаланувчи у  киска ракамда жойлашган хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга эканлиги билан келишади.

5.8. Мазкур Келишув тарафлари киска ракамдаги овозли порталга обуна булган пайтдан бошлаб Хизмат бажарилган ҳисобланиши ҳақида келишиб олишди. 


6. Жавобгарлик. Жавобгарликни чеклаш

6.1. Хизмат ҚАНДАЙ КЎРИНИШДА БЎЛСА, ШУНДАЙ ТАҚДИМ этилади
ва Ташкилотчи у ҳақда ҳеч қандай кафолат тақдим этмайди. 

6.2. Ташкилотчи  овозли портали ичидаги хизматларни 100 фоиз мувофиқлиги учун жавобгар бўлмаслигини Фойдаланувчи англайди. 

6.3. Хизматнинг бутунлай ёки қисман Фойдаланувчилар кутган шаклда мувофиқлиги учун, Фойдаланувчининг Уникал коди акциялар ва турли ўйинларга киришни таъминловчи даражада сақланиши учун, қурилма ёки дастурий таъминотдаги узилишлар сабаб Фойдаланувчи кўрган зарар учун Ташкилотчи жавобгар ҳисобланмайди.  

6.4. Ташкилотчи Фойдаланувчи томонидан юборилган маълумотлардан таъмагирлик мақсадларида фойдаланмаслик мажбуриятини олади ва ушбу маълумотлар ошкор этилмаслигини кафолатлайди.  

Назорат қилувчи давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабига асосан, Ташкилотчининг бундай маълумотларни ошкор қилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳамда лозим даражадаги хизматлар кўрсатиш мақсадида унинг мажбурияти ҳисобланган ҳолларда Ташкилотчи томонидан ошкор қилиниши юқоридаги шартнинг бузилиши ҳисобланмайди.

6.5. Фойдаланувчи ўзининг Абонент рақами сақланиши ва унинг йўқотилиши ёки бегона шахслар томонидан фойдаланилиши натижасида етказилган зарар учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади. Фойдаланувчининг Абонент рақамига учинчи шахслар томонидан рухсатсиз кирганлик оқибатида келиб чиққан зарар учун Ташкилотчи жавобгарҳисобланмайди ва ушбу зарарни қопламайди. Фойдаланувчининг Абонент рақамидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар Фойдаланувчининг ҳаракати сифатида эътироф этилади. Фойдаланувчи Абонент рақами орқали амалга оширилган барча ҳаракатлар учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади. Фойдаланувчи унинг абонент рақами орқали амалга оширилган барча ҳаракатлар учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

6.6. Алоқанинг сифати, уяли алоқа операторлари иши, Интернет тармоғи сифати, шунингдек, Интернет провайдерларининг иши сифати ҳамда Фойдаланувчининг қурилмаси ва дастурий таъминоти билан ишлаши, шунингдек, Ташкилотчи билан боғлиқ бўлмаган барча ҳолатлар ва уларнинг салбий оқибатлари юзасидан Ташкилотчи жавобгар ҳисобланмайди. 

6.7. Фойдаланувчининг ёки бошқа шахсларнинг электрон қурилмаларига, мобил қурилмаларига. Ҳар қандай бошқа қурилмаларига ёки дастурий таъминотига  Хизматдан фойдаланиш билан боғлиқ етказилган ҳар қандай зарар учун Ташкилотчи жавобгар ҳисобланмайди. 

6.8. Ташкилотчи ҳеч қандай ҳолатда хизматдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда Фойдаланувчи ёки учинчи шахслар олдида ҳар қандай тўғридан-тўғри ёки билвосита, қасддан бўлмаган ҳаракатлар оқибатида етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда ёки маълумотларнинг йўқотилиши, шаън, қадр-қимматга, ишчанлик обрўсига етказилган зарар учун жавобгар ҳисобланмайди. 

 6.9. Ташкилотчи Фойдаланувчи овозли портал ичидаги  хизматлари орқали оладиган маълумотнинг мазмуни ва қонунийлиги, ишончлилиги юзасидан Фойдаланувчи ёки ҳар қандай учинчи шахслар олдида жавобгар ҳисобланади. 

6.10. Ташкилотчи Фойдаланувчи томонидан мазкур Келишувда белгиланган қоидалар ва шартларнинг бузилганлиги учун жавобгар ҳисобланмайди ва ўз хоҳишига кўра, шунингдек ҳар қандай учинчи шахслардан Фойдаланувчи томонидан ушбу келишувда белгиланган қоидалар ва шартларнинг ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқ
ва эркинликлари бузилганлиги ҳақида маълумот олган тақдирда Ташкилотчи Фойдаланувчини огоҳлантириб ёки огоҳлантирмасдан Фойдланувчини Хизматга кириш имкониятини тўхтатиб қўйишга, чеклашга ёки бекор қилишга ҳақли бўлиб, бунинг учун Фойдаланувчига етказилиши мумкин бўлган ҳар қандай зарар учун жавобгар ҳисобланмайди.

 

7. Акцияни амалга ошириш шартлари

7.1. Фойдаланувчиларни Хизматдан фойдаланишларини рағбатлантириш мақсадида Ташкилотчи томонидан ўз хоҳишига кўра Акция ўтказилиши мумкин. 

7.2.киска ракамдаги овозли портал Хизматини фаоллаштирган барча Фойдаланувчилар акциянинг итирокчилари ҳисобланишади.

7.3. Қуйидагиларнинг акцияда иштирок этиши тақиқланади: Ташкилотчининг ходимлари, вакиллари, шунингдек, бундай ходимларнинг оила аъзолари; пудратчи компаниянинг ходимлари, вакиллари, шунингдек, бундай ходимларнинг оила аъзолари, агар бундай пудратчи компания Ташкилотчи томонидан жалб қилинган бўлса, ҳар қандай бошқа юридик шахсларнинг ходимлари ва вакиллари, шунингдеК, Акцияни ташкил этиш ва/ёки ўтказишга алоқадор бўлган бошқа ҳар қандай шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари. Акция ғолиби аниқланганда Ғолибнинг ушбу бандда санаб ўтилган шахс эканлиги аниқланганда, Ташкилотчи такрорий акцияни ўтказиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.

7.4. Совға тариққасида қуйидагилар белгиланган:

7.4.1. Асосий совға: Xiaomi Redme AirDots.

7.5. Ташкилотчи акция ўтказилаётгани ҳақида zaminmobile.uz расмий сайти ёки http://sports.uz/ ҳамкор сайт орқали ёхуд бошқа усуллар билан эълон қилиши мумкин.

7.6. Ташкилотчи Акциянинг сайтида ёки бошқача усулда эълон қилган ҳолда унинг шартларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Агар киритилган ўзгартиришларда бошқача назарда тутилмаган бўлса, улар эълон қилинган пайтдан бошлаб дарҳол кучга киради. 

7.7. Акцияни ўтказишнинг муддати давомида  овозли портал Хизматидан Фойдаланувчининг Абонент рақами фаол ҳолатда бўлиши ва  овозли портал хизматини фаоллаштирган бўлиши лозим.

7.8. Ғолиб ушбу бўлимга мувофиқ Акцияда қатнашиш учун зарур ҳаракатларни амалга оширган Фойдаланувчилар орасидан танланади. 

7.9. Фойдаланувчи томонидан ушбу Келишувнинг 4.3-бандида назарда тутилган SMS-хабарнинг юборилиши Фойдаланувчининг акцияда иштирок этишдан автоматик тарзда чиқариб юборилишини англатади. 

7.10. Акцияни ўтказиш санаси ва ғолибни эълон қилиш Ташкилотчи томонидан белгиланади ва бу ҳақда http://sports.uz/ сайтида маълумот жойлаштирилади ёки Фойдаланувчига SMS-хабар юборилади.

7.11. Танлов sports.uz сайтида  абонент рақамларини тахминий аниқлаш тизими (Randomizer)  воситасида ёки махсус барабан воситасида ўтказилади.

7.12. Ушбу тасодифий голибни аниклаш дастури оркали аникланган абонент акция ғолиби деб эълон қилинади. 

7.14. Ғолибни аниқлаш жараёни sports.uz сайтида реал вақт давомида (live) трансляция қилинади.  

7.15. Ғолибни эълон қилиш тўғридан-тўғри трансляция давомида, шунингдек, маълумотни http://sports.uz/ сайтида маълумот жойлаштириш ёки Фойдаланувчига SMS-хабар юбориш орқали амалга оширилади. 

7.16. Совға ушбу акцияда ғолиб бўлган Фойдаланувчига ташкилотчининг Тошкент шаҳридаги офисига топширилади. Совғани топшириш санаси ва ақти унинг абонент рақамига қўнғироқ қилиш ёки SMS-хабар юбориш орқали маълум қилинади. 

7.17. Агар Акция ғолиби у ғолиб сифатида эълон қилинган кундан бошлаб Ташкилотчига 6 календар кун давомида мурожаат қилмаса ёки бошқача тарзда Совғани олишдан бош тортса, ушбу факт Иштирокчининг Совғани олишдан бош тортиши деб топилади. Бундай ҳолларда Ташкилотчи танловни қайтадан ўтказади ёки Совғани ўзининг тасарруфида қолдиради. 

7.18. Акциянинг ташкилотчиси тақдим этиладиган Совғанинг сифати учун жавобгар ҳисобланмайди. 

7.19. Совғани олаётганда ғолиб паспорти нусхасини, пропискаси ҳақидаги маълумотларни, солиқ тўловчи идентификацион рақамини (СТИР), уяли алоқа хизмат кўрсатиш шартномасини тақдим этади. Ғолиб томонидан санаб ўтилган ҳужжатлар унинг ғоиблиги эълон қилинган санадан бошлаб 6 иш куни давомида берилмаган тақдирда совға унга топширилмайди ва Ташкилотчи танловни қайтадан ўтказади ёки совғани ўзининг тасарруфида қолдиради.  

7.21. Ғолиб Совғанинг қийматини пул шаклида берилишини талаб қилишга ҳақли эмас. 

7.22. Агар Ташкилотчи Акцияни ўз номидан ўтказса, Ғолибнинг номидан ва унинг топшириғи билан Совға шаклидаги бошқа даромад учун жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлаш солиқ агенти сифатида эътироф этиладиган Ташкилотчи томонидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 8-бандига асосан). Акс ҳолда Ғолиб тегишли солиқларни тўлашни ўз зиммасига олади.

7.23. Ғолиб унинг ғолиблигини аниқлашдан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларини учинчи шахсларга топширишга ҳақли эмас.

7.24. Ташкилотчи Акциянинг ғолиби қилган харажатларни ёки зарарни қоплаш мажбуриятини олмайди.

7.25. Ташкилотчи Фойдаланувчи томонидан Акциянинг шартлари ҳақидаги маълумотларнинг ўз вақтида олинмагани ва тўлиқ эмаслиги учун жавобгар ҳисобланмайди.

7.26. Акцияда иштирок этиш факти Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини топширишга ва қайта ишлашга, акция давомида ва у якунлангандан кейин ҳам Ташкилотчидан SMS-хабарлар, реклама ёки бошқа маълумотлар  олишга розилик берганини англатади.

7.27. Акция ғолиблари совғани олиш билан боғлиқ харажатларни мустақил тарзда қоплашади (шу жумладан, мобил алоқа тўловлари, интернетга уланиш харажатлари, транспорт харажатлари ва б.).

7.28. Акция ғолиби бўлган Фойдаланувчи Ташкилотчи томонидан унинг фамилияси, исми ва шарифи, зарурат туғилганда фотосуратлари, бошқа суратлари, видео ва аудио материаллари реклама мақсадларида фойдаланилишига розилик билдиради. 

7.29. Акция Ташкилотчиси уни ўтказиш қоидаларини бузган ҳар қандай Фойдаланувчини Акцияда иштирок этишини ман қилиш ҳуқуқига эга.

 

8. Якуний қоидалар

8.1. Ташкилотчи ва Фойдаланувчи ўртасидаги ушбу Келишув ва муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади ва талқин қилинади. Келишув билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ҳал этилади. 

8.2. У ёки бу сабабларга кўра ушу Келишувнинг қайсидир шартлари ҳақиқий эмас ёки юридик кучга эмас деб топилса, бу Келишувнинг бошқа шартлари ҳақиқийлиги ёки уларнинг қўлланилишига таъсир кўрсатмайди.

8.3. Мазкур Келишув номаълум муддатга амал қилади ва сервисга кирувчи ва ундан фойдаланувчиларга, ушбу келишув нашр қилингунга қадар ва сервисда нашр қилингандан кейин ҳам амал қилади.

8.4. Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 367-моддасига асосан оммавий оферта ҳисобланади. Фойдаланувчининг ушбу Келишув шартлари билан розилиги акцет асосида амалга оширилади.

8.5. Тарафлар уларнинг ушбу Келишув билан тартибга солинган муносабатларидан келиб чиқувчи барча низолар низоларни ҳал қилишда судгача талабнома-даъво тартибига риоя қилинган ҳолда Ташкилотчи жойлашган жойдаги ваколатли суд томонидан ҳал этилишига келишиб олишди.

8.6. Хизмат билан боғлиқ барча эътирозлар, саволлар ёки таклифлар Ташкилотчига info@zaminmobile.uz сайти орқали юборилиши мумкин. Ташкилотчига эътироз билан мурожаат қилишда Фойдаланувчи ушбу эътирознинг асослилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши, шунингдек, ўзининг сервисдаги рўйхатга олиш рақамларини тақдим этиши лозим.

8.7. Мазкур Келишув узбек тилида тузилган.