Бахтли рақам

“Хар кунлик об хаво маьлумоти” ҳақида маълумот олиш

 ҳақидаги мижоз келишуви

 

  1. Шартнома предмети

 

1.1. Мазкур мижоз шартномасининг предмети (кейинги ўринларда – келишув) Тошкент ш. Истиқбол кўчаси, 15 уй манзилида жойлашган, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан маълумотларни узатиш тармоқларини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатишга берилган 2014 йил 6 февралдаги 0006090-сон лицензиясига асосан фаолият юритувчи, ҳар кунлик об-хаво маълумотлари базасининг эгаси бўлган “Lux Content” ХК (2014 йил 24 июлда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар ҳокимияти қошидаги тадбиркорлик субьектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан рўйхатга олинган, Гувоҳнома №2014360, ИНН:303012274, тел. +998 78 140-05-01) (кейинги ўринларда – Ташкилотчи) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган алоқа оператори абоненти (кейинги ўринларда – Мижоз) ўртасидаги Мижозга “Ҳар кунлик об-хаво маълумотлари” (кейинги ўринларда – Об-ҳаво) маълумотларини олиш бўйича хизмат кўрсатиш ҳиссобланади.

1.2. Мазкур Келишувда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:

“Об-хаво маьлумоти хизмати” – Об-ҳаво маьлумотларни сақловчи  SMS-хабар;

“Акция” – Ташкилотчи томонидан мижозлар орасида хизматдан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида бепул ўтказиладиган ютуқли ўйинлар;

“Абонент рақами” – телефон алоқа хизматларини кўрсатиш ҳақидаги Келишув тузишда уяли алоқа оператори томонидан Фойдаланувчига бериладиган рақам бўлиб, ушбу рақам билан бошқа абонент қурилмалари боғланганда телефон тармоғига уланган абонент қурилмаси ушбу рақам орқали аниқланади.

“Хизмат рақами” – бу хизматни тақдим қилиш учун мобил алоқа оператори томонидан тақдим этиладиган махсус қисқа рақам (Beeline, Ucell, Perfectum Mobile -5454, UMS-77777, Uzmobile-1424);

“Ташкилотчи” - “Lux Content” ХК;

“Тариф” - ушбу Келишув иловасида кўрсатилган ҳар кунлик об-хаво маълумотлари бўйича хизматлар қиймати.

“Фойдаланувчи” – жисмоний шахс, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган уяли алоқа операторининг абоненти;

“Хизмат” - тариф режасига мувофиқ пуллик асосда SMS орқали ҳар кунлик об-ҳаво маълумотларини фойдаланувчига хабар юбориш. 

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2.1. Ушбу Келишув Фойдаланувчи томонидан О  кодли SMS-хабар юбориш (бу ерда OB еки бошка харфларни), сервис рақамга мавжуд бўлмаган код билан SMS-хабар юбориш ёки овозли қўнғироқ ёхуд USSD сўров орқали битимни акцептлаш орқали хар кунлик об хаво маьлумотларини смс тарзида олиш истагини билдирган Фойдаланувчига Об-Хаво хизматини кўрсатиш қоидалари ва шартларини белгилайди.

2.2. Фойдаланувчи томонидан ушбу шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган SMS-хабарни юбориш еки кунгирок килиш  қуйидагиларни англатади:

Фойдаланувчининг мазкур келишувнинг барча бандлари талабларига сўзсиз розилигини ва унинг зиммасига мазкур келишув билан юклатилган мажбуриятларга риоя қилган ҳолда келишувнинг талабларини сўзсиз қабул қилишини;

Ташкилотчи ва фойдаланувчининг уяли алоқа оператори ўртасида имзоланган шартномага кўра тарифларга мувофиқ фойдаланувчининг абонентлик ҳисобрақамидан пул маблағларини ечиб олишга фойдаланувчининг сўзсиз розилигини;

Мазур келишувни тўлиқ ва сўзсиз акцептлашни, ушбу келишувнинг шартларини билмаслик ёки улар билан танишмаганлик унинг шартларига риоя қилинмаган тақдирда фойдаланувчини жавобгарликдан озод қилмайди.     

2.3. Ташкилотчи ўз хоҳишига кўра келишувни ва/ёки тарифларни ўзгартириш ва/ёки қўшимча киритиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. ташкилотчи ушбу Келишувнинг матни, келишувнинг ва тарифларнинг ўзгарганлиги ва/ёки қўшимча киритилганлиги ҳақидаги маълумотларни ушбу ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар кучга киришидан 1-3 кун олдин фойдаланувчига SMS-хабар орқали юборади. Агарда смс хабар абонентга боглик холатда етиб бормаса бунга хизмат курсатувчи жавобгар эмас.

Келишувнинг амалдаги матни ва унга киритилган ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар  интернет тармоғидаги https://sports.uz сайтда 2019 йил  3 ой давомида мавжуд бўлади. 

2.4. Фойдаланувчи ташкилотчи томонидан келишувга ва/ёки тарифларга киритилган ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар билан рози бўлмаса, фойдаланувчи  «STOP OB» матнини ёки 1 рақамини SMS-хабар орқали сервис рақамига юбориш ёхуд колл-марказга (78 140 0501) қўнғироқ қилиш орқали хизматдан фойдаланишни бекор қилишга ҳақли.

2.5. Фойдаланувчи томонидан ушбу келишувнинг 2.4-бандига кўрсатилган SMS-хабарнинг юборилмаслиги фойдаланувчининг хизматдан фойдаланишни давом эттиришни англатади. 

2.6. Келишувга ҳар қандай ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар киритилгандан сўнг фойдаланувчи томонидан об-хаво маълумотларини олиниши фойдаланувчининг ушбу ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар билан розилигини англатади.

2.7. Ушбу келишувнинг матнидаги ўзгаришлар ва/ёки қўшимчалар билан ўз вақтида танишиш учун фойдаланувчи доимий равишда, бир ойда камида бир марта ушбу келишувнинг матни билан танишишга мажбур.

 

  1. Ташкилотчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Ташкилотчининг мажбурияти фойдаланувчига  об-хаво маълумотларини SMS-хабар юбориш ҳисобланади. 

3.2. Ташкилотчи ўз хоҳишига кўра  об-хаво маълумотларини SMS-хабар юбориш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. 

3.3. Ташкилотчи исталган пайтда фойдаланувчининг розилигини олмасдан мазкур келишувни бир тарафлама ўзгартиришга ҳақли.

3.4. Хизматни оммалаштириш, фойдаланувчилар эътиборини жалб қилиш мақсадида ташкилотчи акция ўтказишга ҳақли. 

3.5. Ташкилотчи фойдаланувчиларга келишувга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги, хизмат ҳақида ташкилий-техник ёки бошқа маълумотлар акс этган  SMS-хабарларни юборишга ҳақли.

3.6. Ташкилотчи учун хизмат кўрсатиш жараёнида қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади:

3.6.1. Фойдаланувчиларнинг розилигини олмасдан уларнинг уй манзиллари, телефон рақамлари ва бошқа шахсий маълмотларни жойлаштириш;

3.6.2. Фойдаланувчига вирус ва бошқа зарарли дастурлардан иборат ҳар қандай файлларни юбориш;

3.6.3. Жиноий фаолиятни тавсифлаш ёки тарғибот қилиш, жиноий ҳаракатларни амалга ошириш йўриқномаларини жойлаштириш.

 

  1. Фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 

4.1. Фойдаланувчи хизматдан фақатгина қонуний мақсадларда фойдаланишга, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, шунингдек, ташкилотчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилишга мажбур.

4.2. Фойдаланувчи ташкилотчига ҳар қандай товарлар ёки хизматларни реклама қилиш мазмунидаги SMS материалларни юбормасликка мажбур.

4.3. Фойдаланувчи  «STOP OB» матнини ёки 1 рақамини SMS-хабар орқали сервис рақамига юбориш ёхуд колл-марказга (78 140 0501) қўнғироқ қилиш орқали хизматдан фойдаланишни бекор қилишга ҳақли.

Фойдаланувчининг рад жавобини олгандан сўнг ташкилотчи фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни хар кунли об-хаво маьлумоти хизматидан ўчиради, шунингдек, уни ташкилотчи томонидан ўтказиладиган акциялардан чиқаради. 

4.4. Фойдаланувчи акцияларда иштирок этиш учун хар кунлик Об-Хаво маьлумоти  хизматига обуна булиши керак.

4.5  18 ёшга тўлмаган фойдаланувчилар 18 ёшга тўлган фойдаланувчилар назорати остида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ушбу келишувда белгиланган чекловларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилишини кафолатлайди. 

4.8. Фойдаланувчи ушбу келишувда белгиланган бошқа мажбуриятларни бажаришга мажбур.

 

  1. Хизматни олиш қоидалари ва шартлари

5.1. Хизмат доирасида ташкилотчи фойдаланувчиларга акция якунлангач пуллик асосда тарифларга мувофиқ  хар кунлик об хаво ҳақидаги маълумотни тақдим этади. 

5.2. Хизмат ҳақи фойдаланувчининг абонентлик ҳисобрақамидан ташкилотчи ва фойдаланувчининг уяли алоқа оператори ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ундирилади.

5.3. Фойдаланувчи учун хизматлар нархи интернет тармоғидаги  www.luxcontent.uz ва http://sports.uz/page/tariff сайтларида 2019 йил 25 августдан, 1 октябрга қадар қадар жойлаштирилади, кейинчалик ушбу маълумот архивга жойлаштирилади. 

5.4. Хизмат доирасида ташкилотчи фойдаланувчига бир ҳафтада бир марта SMS халқаро ва локал доирадаги спорт маълумотларини юбориши мумкин.

5.5. Тарафлар фойдаланувчининг абонентлик рақамида пул маблағлари бўлмаган тақдирда ташкилотчи фойдаланувчига хизматлар кўрсатишга мажбур эмаслигига келишди.

5.6. Хизматлар нархи, уларнинг мазмуни, муддатлари ва тўлов муддатлари ушбу Келишувнинг 2.3-бандида кўрсатилган тартибда фойдаланувчини кейин огоҳлантирган ҳолда ташкилотчи томонидан бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин.

5.7. Ушбу келишувнинг 2.1-бандида белгиланган хизматга уланганда фойдаланувчи у  об-хаво маълумотларини олишни режалаштирган қурилма
SMS-хабарларни қабул қилиш ва ўқиш имкониятига эга эканлиги билан келишади.

5.8. Мазкур келишув тарафлари  об-хаво маълумотлари ҳақида SMS-хабар юборилган пайтдан бошлаб хизмат бажарилган ҳисобланиши ҳақида келишиб олишди. 

 

  1. Жавобгарлик. Жавобгарликни чеклаш

6.1. Хизмат ҚАНДАЙ КЎРИНИШДА БЎЛСА, ШУНДАЙ ТАҚДИМ этилади
ва ташкилотчи у ҳақда ҳеч қандай кафолат тақдим этмайди. 

6.2. Ташкилотчи об хаво маьлумоти 100 фоиз мувофиқлиги учун жавобгар бўлмаслигини фойдаланувчи англайди. 

6.3. Хизматнинг бутунлай ёки қисман фойдаланувчилар кутган шаклда мувофиқлиги учун, фойдаланувчининг телефон рақами акциялар ва турли ўйинларга киришни таъминловчи даражада сақланиши учун, қурилма ёки дастурий таъминотдаги узилишлар сабаб фойдаланувчи кўрган зарар учун ташкилотчи жавобгар ҳисобланмайди.  

6.4. Ташкилотчи фойдаланувчи томонидан юборилган маълумотлардан таъмагирлик мақсадларида фойдаланмаслик мажбуриятини олади ва ушбу маълумотлар ошкор этилмаслигини кафолатлайди.  

Назорат қилувчи давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабига асосан, ташкилотчининг бундай маълумотларни ошкор қилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳамда лозим даражадаги хизматлар кўрсатиш мақсадида унинг мажбурияти ҳисобланган ҳолларда ташкилотчи томонидан ошкор қилиниши юқоридаги шартнинг бузилиши ҳисобланмайди.

6.5. Фойдаланувчи ўзининг абонент рақами сақланиши ва унинг йўқотилиши ёки бегона шахслар томонидан фойдаланилиши натижасида етказилган зарар учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади. фойдаланувчининг абонент рақамига учинчи шахслар томонидан рухсатсиз кирганлик оқибатида келиб чиққан зарар учун ташкилотчи жавобгарҳисобланмайди ва ушбу зарарни қопламайди. фойдаланувчининг абонент рақамидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар фойдаланувчининг ҳаракати сифатида эътироф этилади. фойдаланувчи абонент рақами орқали амалга оширилган барча ҳаракатлар учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади. фойдаланувчи унинг абонент рақами орқали амалга оширилган барча ҳаракатлар учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

6.6. Алоқанинг сифати, уяли алоқа операторлари иши, интернет тармоғи сифати, шунингдек, интернет провайдерларининг иши сифати ҳамда фойдаланувчининг қурилмаси ва дастурий таъминоти билан ишлаши, шунингдек, Ташкилотчи билан боғлиқ бўлмаган барча ҳолатлар ва уларнинг салбий оқибатлари юзасидан ташкилотчи жавобгар ҳисобланмайди. 

6.7. Фойдаланувчининг ёки бошқа шахсларнинг электрон қурилмаларига, мобил қурилмаларига. Ҳар қандай бошқа қурилмаларига ёки дастурий таъминотига  хизматдан фойдаланиш билан боғлиқ етказилган ҳар қандай зарар учун ташкилотчи жавобгар ҳисобланмайди. 

6.8. Ташкилотчи ҳеч қандай ҳолатда хизматдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда фойдаланувчи ёки учинчи шахслар олдида ҳар қандай тўғридан-тўғри ёки билвосита, қасддан бўлмаган ҳаракатлар оқибатида етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда ёки маълумотларнинг йўқотилиши, шаън, қадр-қимматга, ишчанлик обрўсига етказилган зарар учун жавобгар ҳисобланмайди. 

 6.9. Ташкилотчи фойдаланувчихар хар кунлик  об-хаво маьлумоти хизмати орқали оладиган маълумотнинг мазмуни ва қонунийлиги, ишончлилиги юзасидан фойдаланувчи ёки ҳар қандай учинчи шахслар олдида жавобгар ҳисобланади. 

6.10. Ташкилотчи фойдаланувчи томонидан мазкур келишувда белгиланган қоидалар ва шартларнинг бузилганлиги учун жавобгар ҳисобланмайди ва ўз хоҳишига кўра, шунингдек ҳар қандай учинчи шахслардан фойдаланувчи томонидан ушбу келишувда белгиланган қоидалар ва шартларнинг ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқ
ва эркинликлари бузилганлиги ҳақида маълумот олган тақдирда ташкилотчи фойдаланувчини огоҳлантириб ёки огоҳлантирмасдан фойдланувчини хизматга кириш имкониятини тўхтатиб қўйишга, чеклашга ёки бекор қилишга ҳақли бўлиб, бунинг учун фойдаланувчига етказилиши мумкин бўлган ҳар қандай зарар учун жавобгар ҳисобланмайди.

6.11. Хар кунлик об хаво маьлумоти хизматида интернет тармоғининг бошқа глобал тармоқларига ҳаволалар берилиши мумкин. Бунда ташкилотчи ушбу манбаларни назорат қилмаслиги ва ушбу манбаларга кириш имконияти бор-йўқлиги ва ушбу манбаларнинг мазмуни, шунингдек улардан фойдаланиш оқибатлари юзасидан ташкилотчи жавобгар ҳисобланмаслигини тан олади ва розилик билдиради. фойдаланувчи томонидан ушбу ҳаволаларга киришда ҳар қандай таваккалчиликлар фойдаланувчининг зиммасида бўлади.

 

  1. Акцияни амалга ошириш шартлари

7.1. Фойдаланувчиларни хизматдан фойдаланишларини рағбатлантириш мақсадида ташкилотчи томонидан ўз хоҳишига кўра акция ўтказилиши мумкин. 

7.2. Об хаво маьлумотлари  хизматини фаоллаштирган барча фойдаланувчилар акциянинг итирокчилари ҳисобланишади. Акция 13 июльдан 1 сентябрга қадар давом этади.

7.3. Қуйидагиларнинг акцияда иштирок этиши тақиқланади: ташкилотчининг ходимлари, вакиллари, шунингдек, бундай ходимларнинг оила аъзолари; пудратчи компаниянинг ходимлари, вакиллари, шунингдек, бундай ходимларнинг оила аъзолари, агар бундай пудратчи компания ташкилотчи томонидан жалб қилинган бўлса, ҳар қандай бошқа юридик шахсларнинг ходимлари ва вакиллари, шунингдек, акцияни ташкил этиш ва/ёки ўтказишга алоқадор бўлган бошқа ҳар қандай шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари. акция ғолиби аниқланганда ғолибнинг ушбу бандда санаб ўтилган шахс эканлиги аниқланганда, ташкилотчи такрорий акцияни ўтказиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.

7.4. Совға тариққасида қуйидагилар белгиланган:

7.4.1. Асосий совға: SAMSUNG A 10

7.5. Ташкилотчи акция ўтказилаётгани ҳақида www.luxcontent.uz расмий сайти ёки http://sports.uz/ ҳамкор сайт орқали ёхуд бошқа усуллар билан эълон қилиши мумкин.

7.6. Ташкилотчи акциянинг сайтида ёки бошқача усулда эълон қилган ҳолда унинг шартларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Агар киритилган ўзгартиришларда бошқача назарда тутилмаган бўлса, улар эълон қилинган пайтдан бошлаб дарҳол кучга киради. 

7.7. Акцияни ўтказишнинг муддати давомида хар кунлик об хаво маьлумотлари хизматидан фойдаланувчининг абонент рақами фаол ҳолатда бўлиши ва об-ҳаво маьлумотлари  хизматини фаоллаштирган бўлиши лозим.

7.8. Ғолиб ушбу бўлимга мувофиқ акцияда қатнашиш учун зарур ҳаракатларни амалга оширган фойдаланувчилар орасидан танланади. 

7.9. Фойдаланувчи томонидан ушбу келишувнинг 4.3-бандида назарда тутилган SMS-хабарнинг юборилиши фойдаланувчининг акцияда иштирок этишдан автоматик тарзда чиқариб юборилишини англатади. 

7.10. Акцияни ўтказиш санаси ва ғолибни эълон қилиш ташкилотчи томонидан белгиланади ва бу ҳақда http://sports.uz/ сайтида маълумот жойлаштирилади ёки фойдаланувчига SMS-хабар юборилади.

7.11. Танлов sports.uz сайтида  абонент рақамларини тахминий аниқлаш тизими (Randomizer)  воситасида ўтказилади.

7.12. Ушбу тасодифий голибни аниклаш дастури оркали аникланган абонент акция ғолиби деб эълон қилинади. 

7.14. Ғолибни аниқлаш жараёни sports.uz сайтида реал вақт давомида (live) видео-трансляция қилинади.  

7.15. Ғолибни эълон қилиш тўғридан-тўғри трансляция давомида, шунингдек, маълумотни http://sports.uz/ сайтида маълумот жойлаштириш ёки фойдаланувчига SMS-хабар юбориш орқали амалга оширилади. 

7.16. Совға ушбу акцияда ғолиб бўлган фойдаланувчига ташкилотчининг Тошкент шаҳридаги офисига топширилади. Совғани топшириш санаси ва ақти унинг абонент рақамига қўнғироқ қилиш ёки SMS-хабар юбориш орқали маълум қилинади. 

7.17. Агар акция ғолиби у ғолиб сифатида эълон қилинган кундан бошлаб ташкилотчига 6 календар кун давомида мурожаат қилмаса ёки бошқача тарзда совғани олишдан бош тортса, ушбу факт иштирокчининг совғани олишдан бош тортиши деб топилади. Бундай ҳолларда ташкилотчи танловни қайтадан ўтказади ёки совғани ўзининг тасарруфида қолдиради. 

7.18. Акциянинг ташкилотчиси тақдим этиладиган совғанинг сифати учун жавобгар ҳисобланмайди. 

7.19. Совғани олаётганда ғолиб паспорти нусхасини, пропискаси ҳақидаги маълумотларни, солиқ тўловчи идентификацион рақамини (СТИР), уяли алоқа хизмат кўрсатиш шартномасини тақдим этади. Ғолиб томонидан санаб ўтилган ҳужжатлар унинг ғоиблиги эълон қилинган санадан бошлаб 6 иш куни давомида берилмаган тақдирда совға унга топширилмайди ва ташкилотчи танловни қайтадан ўтказади ёки совғани ўзининг тасарруфида қолдиради.  

7.21. Ғолиб совғанинг қийматини пул шаклида берилишини талаб қилишга ҳақли эмас. 

7.22. Агар ташкилотчи акцияни ўз номидан ўтказса, ғолибнинг номидан ва унинг топшириғи билан совға шаклидаги бошқа даромад учун жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлаш солиқ агенти сифатида эътироф этиладиган Ташкилотчи томонидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 8-бандига асосан). Акс ҳолда ғолиб тегишли солиқларни тўлашни ўз зиммасига олади.

7.23. Ғолиб унинг ғолиблигини аниқлашдан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларини учинчи шахсларга топширишга ҳақли эмас.

7.24. Ташкилотчи акциянинг ғолиби қилган харажатларни ёки зарарни қоплаш мажбуриятини олмайди.

7.25. Ташкилотчи фойдаланувчи томонидан акциянинг шартлари ҳақидаги маълумотларнинг ўз вақтида олинмагани ва тўлиқ эмаслиги учун жавобгар ҳисобланмайди.

7.26. Акцияда иштирок этиш факти фойдаланувчининг шахсий маълумотларини топширишга ва қайта ишлашга, акция давомида ва у якунлангандан кейин ҳам Ташкилотчидан SMS-хабарлар, реклама ёки бошқа маълумотлар  олишга розилик берганини англатади.

7.27. Акция ғолиблари совғани олиш билан боғлиқ харажатларни мустақил тарзда қоплашади (шу жумладан, мобил алоқа тўловлари, интернетга уланиш харажатлари, транспорт харажатлари ва б.).

7.28. Акция ғолиби бўлган фойдаланувчи ташкилотчи томонидан унинг фамилияси, исми ва шарифи, зарурат туғилганда фотосуратлари, бошқа суратлари, видео ва аудио материаллари реклама мақсадларида фойдаланилишига розилик билдиради. 

7.29. Акция ташкилотчиси уни ўтказиш қоидаларини бузган ҳар қандай фойдаланувчини акцияда иштирок этишини ман қилиш ҳуқуқига эга.

 

  1. Якуний қоидалар

8.1. Ташкилотчи ва фойдаланувчи ўртасидаги ушбу келишув ва муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади ва талқин қилинади. Келишув билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ҳал этилади. 

8.2. У ёки бу сабабларга кўра ушу келишувнинг қайсидир шартлари ҳақиқий эмас ёки юридик кучга эмас деб топилса, бу Келишувнинг бошқа шартлари ҳақиқийлиги ёки уларнинг қўлланилишига таъсир кўрсатмайди.

8.3. Мазкур Келишув номаълум муддатга амал қилади ва сервисга кирувчи ва ундан фойдаланувчиларга, ушбу келишув нашр қилингунга қадар ва сервисда нашр қилингандан кейин ҳам амал қилади.

8.4. Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси 367-моддасига асосан оммавий оферта ҳисобланади. фойдаланувчининг ушбу Келишув шартлари билан розилиги акцет асосида амалга оширилади.

8.5. Тарафлар уларнинг ушбу келишув билан тартибга солинган муносабатларидан келиб чиқувчи барча низолар низоларни ҳал қилишда судгача талабнома-даъво тартибига риоя қилинган ҳолда ташкилотчи жойлашган жойдаги ваколатли суд томонидан ҳал этилишига келишиб олишди.

8.6. Хизмат билан боғлиқ барча эътирозлар, саволлар ёки таклифлар ташкилотчига info@luxcontent.uz сайти орқали юборилиши мумкин. Ташкилотчига эътироз билан мурожаат қилишда фойдаланувчи ушбу эътирознинг асослилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши, шунингдек, ўзининг сервисдаги рўйхатга олиш рақамларини тақдим этиши лозим.

8.7. Мазкур келишув ўзбек тилида тузилган.