Махфийлик сиёсати
Кучга кирган сана: 2026 йил 23 октябр
Ушбу сиёсат sports.uz сайти ва SPORTS.uz мобил иловалари (Android ва iOS) фойдаланувчиларининг маълумотлари қандай йиғилиши, ишлатилиши ва ҳимоя қилинишини тушунтиради. Хизмат эгаси — «RENDER SYSTEMS» МЧЖ (100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15).
Қандай маълумотларни йиғамиз
Ҳисоб маълумотлари — фақат ҳисоб очсангиз:
- телефон рақами — рўйхатдан ўтишда SMS орқали тасдиқлаш учун;
- фойдаланувчи номи, исм ва фамилия;
- парол — фақат қайтариб бўлмайдиган хеш кўринишида сақланади;
- электрон почта — ихтиёрий, профилда кўрсатсангиз;
- профил расми — ихтиёрий, юкласангиз.
Сиз яратган контент: фикрлар ва фикрларга берилган овозлар (ёқди / ёқмади).
Техник маълумотлар: сервер журналлари (IP манзил, сўров вақти, браузер ёки илова ҳақида маълумот) — хавфсизлик ва хатоларни тузатиш учун.
Фақат сайтда: cookie файллар (сессия, тил ва мавзу созламалари) ҳамда Google Analytics ва Яндекс.Метрика — ташрифлар статистикаси учун. Сайтда реклама кўрсатилади.
Мобил иловада аналитика, реклама ёки кузатув SDK’лари йўқ. Иловада жойлашув, контактлар ёки қурилма идентификаторлари йиғилмайди. Сақланган мақолалар ва созламалар фақат қурилмангизда сақланади.
Google, Facebook ва Telegram орқали кириш
Агар Google, Facebook ёки Telegram орқали кирсангиз, ушбу хизмат бизга ҳисобингиз идентификаторини, исмингиз ва профил расмингизни, Google ва Facebook ҳолатида эса электрон почтангизни ҳам беради. Биз ҳисоб идентификатори, исмингиз ва профил расмингизни сақлаймиз: идентификатор ва исм SPORTS.uz ҳисобингизни яратиш ва кейинги киришларда сизни таниш учун, расм эса профилингиз аватари сифатида ишлатилади (уни профилда истаган вақтда алмаштиришингиз мумкин). Электрон почтангиз сақланмайди.
Google’дан олинган маълумотлар фақат киришни таъминлаш учун ишлатилади, учинчи шахсларга берилмайди, сотилмайди ва рекламада фойдаланилмайди. SPORTS.uz’нинг Google API’ларидан олинган маълумотлардан фойдаланиши Google API Services User Data Policy, жумладан Limited Use талабларига мос келади.
Ҳисобингизни ўчирсангиз, бу маълумотлар ҳам ўчирилади. SPORTS.uz’нинг Google ҳисобингизга кириш ҳуқуқини истаган вақтда myaccount.google.com/permissions саҳифасида бекор қилишингиз мумкин.
Маълумотлардан нима учун фойдаланамиз
- ҳисобингизни яратиш, унга кириш ва уни бошқариш;
- фикр қолдириш ва уларга овоз бериш имконини бериш;
- хизматни суиистеъмол ва ҳужумлардан ҳимоя қилиш;
- мурожаатларингизга жавоб бериш;
- сайт статистикасини таҳлил қилиш.
Маълумотларни кимга берамиз
Шахсий маълумотларингизни сотмаймиз ва реклама мақсадида бермаймиз. Улар фақат қуйидаги ҳолларда учинчи шахсларга етади:
- SMS провайдери — тасдиқлаш кодини юбориш учун фақат телефон рақамингиз;
- Google ва Яндекс — фақат сайтдаги ташрифлар статистикаси;
- давлат органлари — фақат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда.
Хавфсизлик
Барча маълумотлар шифрланган HTTPS уланиши орқали узатилади. Пароллар очиқ ҳолда сақланмайди. Маълумотларга фақат ваколатли ходимлар кира олади.
Сақлаш муддати ва ўчириш
Ҳисоб маълумотлари ҳисобингиз мавжуд бўлгунча сақланади. Ҳисобни ўчирсангиз, телефон рақами, электрон почта, исм, фойдаланувчи номи, парол, профил расми, фикрларингиз ва овозларингиз дарҳол ва қайтариб бўлмайдиган тарзда ўчирилади. Сервер журналлари хавфсизлик мақсадида чекланган муддат сақланади. Батафсил — Ҳисобни ўчириш саҳифасида.
Ҳуқуқларингиз
Маълумотларингизни профилда кўришингиз ва ўзгартиришингиз, ҳисобингизни истаган вақтда ўчиришингиз мумкин. Саволлар бўйича info@sports.uz манзилига ёзинг.
Болалар
Хизмат болаларга мўлжалланмаган. 13 ёшгача бўлган болалардан билиб туриб маълумот йиғмаймиз; бундай ҳисоб аниқланса, у ўчирилади.
Ўзгаришлар
Сиёсатни янгилашимиз мумкин. Янги таҳрир ушбу саҳифада эълон қилинади ва юқоридаги сана ўзгаради.
Алоқа
«RENDER SYSTEMS» МЧЖ, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15.
Электрон почта: info@sports.uz
Телефон: +998 71 233-78-98