Энди "Бавария" ҳам Иско учун курашга қўшилди

  • 7 декабря, 2018, 11:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско учун яна бир гранд клуб даъвогарлар қаторига қўшилди.

Tecno

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли испаниялик футболчига энди “Бавария” ҳам қизиқиб қолган. Мюнхенликлар Искони ёзда жамоани тарк этадиган Арьен Роббен, Франк Рибери ва Хамес Родригес каби футболчилардан бирининг ўрнини эгаллаши мумкинлигига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Иско учун шунингдек "Ювентус" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию