Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско "Ювентус"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” тез орада 26 ёшли испаниялик футболчининг трансфери бўйича “қироллик клуби”га расмий таклиф билан мурожаат қилмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Иско бош мураббийи Сантьяго Солари билан муносабатлари яхши эмаслиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Айтиш керакки, Исконинг трансфер баҳоси 90 млн еврога баҳоланмоқда. Бундан аввалроқ Иско қишда “Манчестер Сити”га ўтмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Иско “Реал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98