Гаттузо "Наполи"ни кучайтирадиган футболчини кутяпти

  • 19 ноября, 2020, 12:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

А Сериянинг кучли клубларидан ҳисобланган “Наполи” қишки трансферлар вақтида янги футболчиларни олишга қарор қилди.

Tecno

Биринчи навбатда, неаполликлар “Челси” ҳимоячиси Эмерсонни олишни режалаштирмоқда. Бразилиялик футболчини олишни бош мураббий Женнаро Гаттузо талаб қиляпти. Томонлар бу трансфер бўйича дастлабки музокараларни бошлади.

“Челси” раҳбарияти Эмерсонни қишда кетиши керак бўлган футболчилар рўйхатига киритган. Шу боис, “Наполи” мақсадига етиши учун жиддий тўсиқ йўқ.

Лондонликлар янги мавсумда бирорта учрашувда майдонга тушмаган Эмерсонни 18 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ, келишувлар самарали кечса, бу сумма пасайтирилиши мумкин.

Шармандали мағлубиятдан сўнг, Германияга янги бош мураббий топилди

Месси Аргентина тарихига кирди

Англиянинг вундеркинд ярим йилда юртига қайтадиган бўляпти

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию